Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Украина парламенти қабул қилган норозиликларга қарши қонунни қораламоқда


Украина мухолифати етакчиси Виталий Кличко Украинада “диктаторлик қулоч ёймоқда”, дея таъкидлади.

Украина мухолифати етакчиси Виталий Кличко Украинада “диктаторлик қулоч ёймоқда”, дея таъкидлади.

Украина парламенти норозилик намойишларини тақиқловчи қонунни қабул қилгани халқаро ҳамжамият томонидан қораланмоқда. Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар мазкур чора борасида “чуқур ташвиш” билдирди.

Пайшанба куни қабул қилинган қонун кўча намойишларини тақиқлайди ва парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи партия вакилларининг мухолифатчи депутатларни дахлсизликдан маҳрум қилишини осонлаштиради.

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат масалалри бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон мазкур қонун “Украина фуқароларининг фундаментал ҳуқуқларини чеклайди”, дея баёнот берди.

АҚШ Давлат департаменти эълон қилган баёнотда, маъқулланган чоралар “Украинанинг демократик меъёрларга амал қилишини жиддий шубҳа остига олади”, дейилади.

Украина мухолифати етакчиси Виталий Кличко Украинада “диктаторлик қулоч ёймоқда”, дея таъкидлади.

Яна бир мухолифатчи депутат Facebook саҳифаси орқали истеъфога кетишини эълон қилиб, Украинани Шимолий Кореяга қиёслади.

Қамоққа ташланган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко мухолифатни янги қонун кучга киришига йўл қўймасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG