Линклар

Уйғуристон расмийлари террорчиликка қарши кураш бюджетини оширмоқчи


2013 йилда Уйғуристонда рўй берган аксил-ҳукумат чиқишлари қонли воқеалар билан тугади.

2013 йилда Уйғуристонда рўй берган аксил-ҳукумат чиқишлари қонли воқеалар билан тугади.

Хитойнинг Шинжон Уйғур Автоном Минтақаси ҳукумати террорчиликка қарши кураш бюджетини икки баробарга кўпайтиришни режалаштирмоқда. Ўтган йили бу минтақада рўй берган аксил-ҳукумат чиқишлари қонли воқеалар билан тугади.

Хитой расмий агентликларининг жума куни хабар қилишича, Уйғиристон ҳукумати 2014 йил учун таклиф қилган бюджет лойиҳасида террорчиликка қарши кураш мақсадларига 2 миллион юань (331 минг АҚШ доллари) миқдорида пул ажратилиши кўзда тутилган.

Бу жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун ажратилаётган 6,1 миллиард юань (1 миллиард АҚШ доллари)га тенг маблағнинг 24 фоизини ташкил қилади.

Мазкур чора ўтган йили Хитой ҳукумати кучлари ва маҳаллий этник уйғурлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда ўнлаб одамнинг ҳалок бўлгани билан боғланмоқда.

Расмийлар ҳужумлар ортида айирмачи уйғур жангарилари турганини иддао қилади. Танқидчилар Хитой марказий ҳукуматининг динни қаттиқ назорат қилиши зўравонликларнинг асосий сабабидир, дейди.
XS
SM
MD
LG