Линклар

logo-print

Кейинги бир неча ой ичида ўзбек қамоқхоналаридан уч нафар кекса фаол ва таниқли мухолифатчи озодликка чиқарилди. Озодликнинг Қурултой эшиттиришида қамоқхонадаги қариялар вазиятини мухокама қилдик.



Жорий ҳафтада 71 яшар фаол Ҳасан Чориев озодликка чиқди. Бундан олдин 78 яшар Набижон Жўрабоев ва 69 яшар Неъматжон Сиддиқов ҳам Озодликка чиқарилди.

Ўзбекистон фуқаровий жамияти фаоллари ҳисобланган бу қариялар Олий Мажлис Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингани 21 йиллиги муносабати билан қабул қилинган Амнистия тўғрисидаги қарори 1-қисми “в” бандига мувофиқ жазонинг қолган қисмини ўташдан озод қилинди.

Ўтган йилнинг охирида таниқли ëзувчи 73 яшар Мамадали Маҳмуд ҳам қамоқдаги муддатини ўтаб, озодликка чиқарилган эди.

Айни пайтда ўзбек қамоқхоналарида ëши олтмиш ва етмишни қоралаган сиëсий ва эътиқод маҳбуслари қолаëтгани айтилади.

Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати¸ “Эрк” демократик партияси фаоли Самандар Қўқонов¸ инсон ҳуқуқлари фаоли Исоқ ота Абдуллаев каби маҳбусларга ëши бир ерга борган бўлса-да амнистия қўлланилмади.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида қамоқхонадаги қариялар вазиятини муҳокама қилдик.

Муҳокамада яқинда қамоқдан чиққан 78 яшар Набижон ота Жўрабоев¸ 69 яшар Неъматжон Сиддиқов ва 73 яшар собиқ маҳбус Мамадали Маҳмуд иштирок этди.

Эшиттиришда қатнашган, ўз вақтида Қашқадарëнинг Шайхали қамоқхонасида жазо ўтаган собиқ сиëсий маҳбус Абдулла Абдураззоқов мамлакат жазони ўташ тизими ислоҳотга мухтож эканини таъкидлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG