Линклар

Афғонистон пойтахти Кобулдаги ресторанда жума куни амалга оширилган ҳужумда нобуд бўлганлар сони 21 кишига етди.

Полиция маълумотига кўра, ўлганлар орасида Халқаро валюта жамғармасининг юқори лавозимли расмийси ва БМТнинг тўрт нафар ходими бор.

Хорижликлар орасида машхур бўлган Кобулнинг Вазир Акбархон туманидаги ресторанга уюштирилган ҳужум масъулиятини Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Афғонистон полициясига кўра, худкуш шахс ресторан олдида ўзини портлатганидан сўнг икки жанггари ресторанга кириб овқатланиб ўтирган одамларни отиб ўлдирган.

Ҳужумни кескин қоралаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун “тинч аҳолига қарши ҳужумлар мутлақ қабул қилиб бўлмас ҳол экани ва бу халқаро қонунларга зид экани”ни таъкидлади.
XS
SM
MD
LG