Линклар

logo-print

Сурия мухолифати тинчлик музокараларида қатнашишни муҳокама қилмоқда


Сурия Миллий коалицияси президенти Аҳмад Ал-Асси Ал-Жабра.

Сурия Миллий коалицияси президенти Аҳмад Ал-Асси Ал-Жабра.

Истанбул шаҳрида Сурия мухолифати тинчлик музокараларида қатнашиш ёки қатнашмаслик масаласини муҳокама қилмоқда.

Миллий коалицияга аъзо гуруҳлар вакиллари жума куни ўзаро келиша олмагани сабабли учрашув 18 январга қолдирилган эди.

Таҳлилчиларга кўра, Миллий коалиция вакиллари қандай қарор қабул қилиши ҳозирча маълум эмас.

Келаси ҳафта Швейцариянинг Женева шаҳрида Сурия Президенти Башар Ал-Ассад ҳукумати ва исёнчи гуруҳлар вакиллари ўртасида тинчлик музокаралари бошланиши режаланган.

Жума куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия мухолифатини тинчлик музокараларида иштирок этишга яна бир марта чақирди.

Сурияда қарийб уч йилдан бери давом этиб келаётган уруш ҳаракатларида юз мингдан зиёд одам нобуд бўлди.

Жума куни Москвага ташриф буюрган Сурия Ташқи ишлар вазири Волид Ал-Муаллим Ҳалаб шаҳрида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги режани Россия расмийларига топширганини айтди.
XS
SM
MD
LG