Линклар

АЭХА инспекторлар гуруҳи Эронга сафарини бошлади


АЭХАнинг инспекторлар гуруҳи раҳбари Массимо Апаро (ч). Теҳрон ш., 2014 йил 18 январь.

АЭХАнинг инспекторлар гуруҳи раҳбари Массимо Апаро (ч). Теҳрон ш., 2014 йил 18 январь.

Атом энергияси халқаро агентлигининг инспекторлар гуруҳи Эрон пойтахти Теҳронга борди.

Ташрифдан мақсад дунёнинг олти етакчи давлати, яъни, АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ва Германия вакиллари билан Теҳрон ўртасида Эроннинг мунозарали ядровий дастури бўйича ноябрда эришилган келишув қандай бажарилаётганини ўрганишдан иборат.

Инспекторлар гуруҳи раҳбари Массимо Апаронинг Эрон расмийлари билан учрашувлар ўтказиши ва ташриф асносида Атом энергияси халқаро агентлигига ҳисобот тақдим этиши кутилмоқда.

Томонлар ўртасида эришилган ва 20 январдан кучга кирадиган олти ойга мўлжалланган келишувда Эрон уранни бойитишни беш фоиздан оширмаслиги ва дастурининг бошқа жиҳатларини вақтинча тўхтатиши назарда тутилган.

Бунинг эвазига халқаро ҳамжамият Эронга қарши жорий қилинган санкциялар юмшатилишини ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG