Линклар

Афғонистон: Стадионда ракета портлагани оқибатида тўрт футболчи ўлди


Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида амалга оширилган ракета ҳужумида тўрт нафар афғон футболчиси нобуд бўлди, камида уч нафари жароҳат олди.

Ракета шанба куни кечқурун футболчилар машқ ўтказаётган пайтда стадионга тушиб портлади.

Воқеа Қандаҳор шаҳрининг Майванд туманида содир бўлди.

Қандаҳор вилоят ҳокимияти матбуот котиби Жавод Файсал Озодликка нобуд бўлганлар маҳаллий футбол жамоаси аъзолари эканини айтди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG