Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:42

Ғафур Раҳимов Сочи олимпиадасининг нуфузли меҳмони бўлиши мумкин


Осиё бокс конфедерацияси собиқ президенти Ғафур Раҳимов (ўр.), Тошкент ш, 2010 йили.
Осиё бокс конфедерацияси собиқ президенти Ғафур Раҳимов (ўр.), Тошкент ш, 2010 йили.
Ўзбекистон қидирувга берган, жиноят оламидаги энг нуфузли авторитетлардан бири деб кўриладиган Ғафур Раҳимов 7 февраль куни Сочи шаҳрида бошланадиган Қишки Олимпиаданинг ҳурматли меҳмонларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Буни Россияда чиқадиган “Новая газета” ўз манбаларига таяниб маълум қилди.

Нашрга кўра, Ўзбекистон Раҳимовга қидирув эълон қилгани боис унинг Олимпиадада қатнашиши жанжалга сабаб бўлиши мумкин.

Раҳимов охирги марта Москвага 2012 йил апрел ойида Осиё Олимпия кенгашининг расмий делегацияси таркибида борган.

Ундан бир ҳафта олдин Ёқутистон ўлкасида бўлиб "Осиё болалари" спорт мусобақалари оловиниинг тантанали ёқилиши маросимида қатнашган.

2013 йил февралида Тошкент ИББ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси Раҳимов Ғафур-Арслонбек Аҳмедовичга қарши ЎР ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси (Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича очилган жиноят ишлари доирасида уни қидирувга берган.

2012 йилда Ғафур Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро гуруҳ етакчилари рўйхатига киритилган.

Ўзбекистонда йирик тадбиркор ва меценат сифатида ҳам танилган Раҳимов 2010 йилда мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганидан кейин Бирлашаган Араб Амирликларида яшаб келаётгани айтилади.

Ғафур Раҳимов Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиб, Россия фуқаролигини олгани сабабли 2012 йил июнида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Бокс миллий уюшмаси раҳбари лавозимларидан четлатилган.
XS
SM
MD
LG