Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:40

Украина мухолифати Киевда йирик намойиш ўтказмоқчи


Киев шаҳрида 16 январь куни уюштирилган намойиш.
Киев шаҳрида 16 январь куни уюштирилган намойиш.
Украина мухолифати якшанба куни Киевда йирик намойиш ўтказишни режаламоқда.

Мазкур намойиш Украинада Президенти Виктор Янукович намойишчилар эркинлигини чекловчи қонунга имзо чекканидан бир неча кун ўтиб уюштирилмоқда.

Пайшанба куни парламент томонидан тезда қабул қилинган янги қонун намойишларда маска ва шлемларда иштирок этишни тақиқлайди.

Шунингдек, норозилик акциясида палаткалар ҳамда саҳналар ўрнатиш ман этилади.

Ушбу қоидаларга риоя қилмаганлар 640 АҚШ долларигача жаримага тортилиши ёки 15 суткагача ҳисбга олиниши мумкин.

АҚШ ва Европа Иттифоқи янги қонунни “демоктарияга қарши” дея баҳолади.

Украина мухолифати президент Януковични ”диктаторлик режими ўрнатишга уринаётганлик"да айблади.
XS
SM
MD
LG