Линклар

logo-print

Сурия мухолифати тинчлик музокараларида қатнашишга келишиб олди


Сурия Миллий коалицияси президенти Аҳмад Ал-Асси Ал-Жабра.

Сурия Миллий коалицияси президенти Аҳмад Ал-Асси Ал-Жабра.

Сурия Миллий кенгашига аъзо бўлган мухолиф гуруҳлар келаси ҳафта Сурия Президенти Башар Ал-Ассад ҳукумати билан тинчлик музокараларида қатнашишга келишиб олди.

Мухолифат коалицияси матбуот хизматига кўра, шанба куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда қатнашган 73 делегатдан 58 нафари музокараларида иштирок этишни ёқлаб овоз берган.

Сурия ҳукумати Швейцарияда ўтказиладиган сўзлашувларда қатнашишга аллақочон рози бўлган эди.

Жума куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия мухолифатини ҳукумат расмийлари билан биринчи юзма-юз музокараларда қатнашишга чақирди.

Сурияда қарийб уч йилдан бери давом этиб келаётган уруш ҳаракатларида юз мингдан зиёд одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG