Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:52

Покистон армиясининг камида 20 аскари ҳужум қурбони бўлди


Покистон армиясига қарашли ҳарбий карвонига ҳужум уюштирилгани оқибатида камида 20 аскар ҳалок бўлди, ўттиздан ортиғи яраланди.

Покистон расмийларига кўра, якшанба кунги портлаш қабилалар яшайдиган Шимолий Вазиристон вилоятининг Банну шаҳридаги гарнизонида ҳарбий колонна жўнаб кетишга ҳозирлик кўраётган пайтда рўй берган.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.

Полицияга таяниб Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигининг билдиришича, ҳарбийлар ёллаган юк машинаси остига бомба ўрнатилгани портлашга сабаб бўлган.

Бироқ бошқа манбаларга таянган Рейтерс ахборот агентлиги портлаш йўл четида содир бўлганини билдирди.

Шимолий Вазиристон Толибон ва Ал-Қоидага алоқадор жанггарилар хавфсиз бошпана топган вилоят сифатида кўрилади.

Мазкур вилоятда Покистон ҳарбийларига қарши тез-тез ҳужумлар уюштирилади.
XS
SM
MD
LG