Линклар

Туркманистонда аҳолини текин газ билан таъминлаш тўхтатилиши мумкин


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўз ҳукумати фуқароларга чекланмаган миқдорда текинга газ етказиб беришни тўхтатишни режалаётганини айтди.

Жума куни Бердимуҳаммедов аҳолини газдан унумли фойдаланишга рағбатлантириш учун хонадонларга газ ўлчагич ўрнатилишини маълум қилди.

Бироқ Туркманистон раҳбари бу режа қачон амалга ошишини аниқ айтмади.

Туркманистон ҳукумати 1993 йилдан бери аҳолини текин газ, электр ва сув билан таъминлаб келмоқда.

Аввал Бердимуҳаммедов ушбу анъана 2030 йилгача давом этишини айтган эди.

Беш миллион аҳолига эга бўлган Туркманистон дунёдаги тўртинчи энг йирик табиий газ заҳирасига эга.

Бироқ сўнгги пайтларда ҳукумат ички субсидиялар жуда қимматга тушаётганини айтган.
XS
SM
MD
LG