Линклар

Украина пойтахти Киев шаҳри марказидаги Мустақиллик майдонида юзлаб намойишчи милиция ходимлари билан тўқнашди.

Ўн минглаб одам иштирок этаётган якшанба кунги норозилик акцияси Украина Президенти Виктор Янукович намойишчилар эркинлигини чекловчи қонунга имзо чекканидан бир неча кун кейин ўтказилмоқда.

Намойишчилар милиция ходимларига таёқлар билан ҳужум қилиб парламент биносига бостириб киришга уринди.

Зўравонлик пайтида шовқин чиқарувчи гранаталар ва кўздан ёш оқизадиган газ қўлланди.

Тўқнашув рўй беришидан олдин мухолифат лидерларидан бири Виталий Кличко намойиш ўтказишга оид янги қабул қилинган қонунни ноқонуний ва “конституцияга зид”, деб атади.

Украина мухолифати президент Януковични мамлакатда ”диктаторлик режими ўрнатишга уринаётганлик"да айблади.
XS
SM
MD
LG