Линклар

Ироқ ҳукумати кучлари Рамадида жанггариларга қарши амалиёт бошлади


Ироқ ҳукумати кучлари Анбар вилояти маркази бўлган Рамади шаҳридаги Ал-Қоидага алоқадор жанггариларга қарши ҳарбий амалиёт бошлади.

Якшанба куни маҳаллий қабилалар қўллаб-қувватлаётган жанггарилар билан Ироқ полицияси ўртасида шиддатли отишмалар рўй бергани хабар қилинди.

Полиция Рамади шаҳрида коммендантлик соати жорий қилди.

Ҳозирда Ироқ Исломий Давлати ва Левант (ISIS) гуруҳлари етакчилигидаги жанггарилар Рамади шаҳридан шарқ ва шимоли-шарқ томондаги катта ҳудудларни назорат қилмоқда.

Тўқнашувлар пайтида талафот кўрилгани ҳақида маълумот олинмади.

Айни пайтда Фаллужа шаҳрида маҳаллий қабилалар ва жанггарилар ўртасида отишмалар рўй берди.

Қабилалар жангчилари Фаллужани жанггарилардан тозалаш амалиёти олиб бораётган бир пайтда Ироқ армиясининг минглаб аскари ва ўнлаб танклари шаҳарни қуршовга олган.
XS
SM
MD
LG