Линклар

Америкалик конгрессменлар Сноуден ортида Россия турганини тахмин қилмоқдалар


АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден.

Америкалик уч конгрессмен АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден сиздирган маълумотлар ортида Россия турибди, деган фикрдалар.

АҚШ Конгресси Намояндалар палатаси аъзоси ва бу палатанинг разведка бўйича қўмитаси раиси Майкл Рожерс якшанба куни Эн-Би-Си телеканалига берган интервьюсида Россия Сноуденга АҚШ ҳукуматига дохил махфий ҳужжатларни ўғирлаш ва эълон қилишда ёрдам берган-бермагани юзасидан текширув олиб бораётганини билдирган.

Эдвард Сноуден ўтган йили Қўшма Штатлардан Ҳонг Конгга қочиб кетган, кейинчалик унга Россиядан вақтинча бошпана тақдим этилганди.

АҚШ Сенатининг разведка бўйича қўмитаси раҳбари Дайан Файнстайн Эн-Би-Сига Сноуден “тўлалигича” Россиядан ёрдам олган бўлиши мумкинлигини билдирган.

АҚШ Конгресси Намояндалар палатасининг бошқа бир аъзоси Майкл Маккол ҳам якшанба куни Эй-Би-Си телеканали орқали қилган чиқишида Сноуден хориждан ёрдам олгани ҳақида сўзлаган.
XS
SM
MD
LG