Линклар

Бан Ки Мун Эронга Сурия бўйича музокараларда иштирок этишни таклиф қилди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эронга 22 январь куни Швейцарияда ўтказилажак Сурия тинчлик музокараларида иштирок этишни таклиф қилганини билдирди.

БМТ Бош котибига кўра, Теҳрон, агар ўзига бу анжуманда иштирок этиш таклифи берилса, “позитив ва конструктив роль” ўйнашга ваъда берган.

Сурияда қарийб уч йилдан буён давом этаётган фуқаролар уруши чоғида 100 мингдан зиёд одам нобуд бўлган, икки миллиондан ортиқ суриялик ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG