Линклар

Якшанба куни Москва марказида беш йил муқаддам ўлдирилган адвокат Станислав Маркелов ва журналист Анастасия Бабурова хотирасига бағишланган аксилфашистик юриш бўлиб ўтди.

Акция фаоллари Новопушкинский хиёбонидан Пречистенкагача бориб, адвокат ва журналист аёл ўлдирилган жойга гул қўйганлар.

Озодлик радиоси рус хизмати мухбирининг хабар қилишича, тадбирда бир неча юз киши – фуқаролик жамияти фаоллари, “Яблоко” партияси вакиллари, “19 январь қўмитаси” аъзолари ва бошқа бефарқ бўлмаган кишилар қатнашганлар. Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, юриш иштирокчилари сони, журналистлар ва блогерлар билан қўшиб ҳисоблаганда, 400 чоғли бўлган.

Аксилфашистик юришлар Россиянинг Петербург, Иркутск, Хабаровск, Уфа шаҳарлари ҳамда Европанинг бир неча мамлакатида ҳам ўтказилган.
XS
SM
MD
LG