Линклар

Киевда ҳукуматга қарши норозилик билдираётган намойишчилар ва ОМОНчилар ўртасида якшанба куни содир бўлган тўқнашув оқибатида камида 20 киши жароҳат олди.

Норозилик ифодалашни чекловчи янги қонунга қарамай, Киевдаги Мустақиллик майдонига ўн минглаб одам йиғилганидан кейин кеча икки ўртада тўқнашув авж олган.

Махсус топшириқлар бажарадиган милиция отряди парламент биносига ўтиш йўлини тўсишга уринган пайтида намойишчилар таёқ, петарда ва тўқмоқлар билан милиция ходимларига ҳужум қилишган.

Милиция томонидан шовқин чиқарадиган гранаталар ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланилган. Тўполон пайтида милицияга тегишли бир автобус пачоқланиб, ёқиб юборилган.

Тўқнашув бошланишидан олдин мухолифат лидери Виталий Кличко норозиларга қарши кураш бўйича чиқарилган янги қонунларни ноқонуний ва аксилконституциявий, деб атаган.
XS
SM
MD
LG