Линклар

Украина президенти мухолифат вакиллари билан учрашишга тайёрлигини билдирди


Якшанба куни Киев намойишлари зўравонликлар билан якунланди.

Якшанба куни Киев намойишлари зўравонликлар билан якунланди.

Украина Президенти Виктор Янукович якшанба куни аксилҳукумат намойишчилари билан хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув рўй бериши ортидан мухолифат вакиллари билан учрашувга рози бўлди.

Янукович душанба куни мухолифат вакиллари билан учрашиб, бўҳронни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида махсус комиссия тайинланганини маълум қилди.

Якшанба куни аксилҳукумат норозилик намойиши иштирокчилари билан милиция ўртасида чиққан тўқнашув икки ой аввал Янукович ҳукуматига қарши норозиликлар бошланганидан бери энг кескин зўравонлик, дея баҳоланмоқда.

Душанба куни ҳам ҳар жой-ҳар жойда тўқнашувлар даовм этди. Ички ишлар вазирлигига кўра, зўравонликлар оқибатида 70дан ортиқ милиция ходими жароҳатланган, ўнга яқин норози ҳибсга олинган.

Кеча Киевнинг Мустақиллик майдонига ўн минглаб одам чиқиб, Украина парламенти ўтган ҳафта қабул қилган аксилҳукумат намойишларини тақиқловчи қонунга норозилик билдирди. Ҳукуматга қарши чиқишлар ўтган йилнинг ноябрида Януковичнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзолашдан бош тортиши ортидан келиб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG