Линклар

logo-print

Таниқли рус қўшиқчиси Жанна Фриске саратонга чалингани тўғрисидаги хабар тасдиқланди


Россиялик таниқли қўшиқчи Жанна Фреске саратон касаллигига чалингани унинг фуқаровий эри тарафидан тасдиқланди. Таниқли телебошловчи ва шоумен Дмитрий Шепелев душанба куни бу ҳақда Россия матбуоти орқали эълон қилган баёноти орқали 38 ёшли рафиқаси Жанна Фриске бир неча ойдан бери касаллик билан курашаётганини билдирди.

“Бир неча ойдан бери оиламизнинг ички иши бўлиб келган масала, афсуски, бир неча кун аввал жамоатчилик орасида муҳокама этила бошлади... Оиламиз бошига оғир синов тушди. Жанна саратонга чалинган”, дея ёзма баёнот эълон қилди Шепелев.

Қўшиқчининг саратоннинг айнан қайси кўриниши билан оғриганини унинг турмуш ўртоғи аниқлаштиргани йўқ. Жанна Фрискенинг саратонга чалингани ҳақида хабарлар ўтган ҳафта матбуотда пайдо бўлди.

2013 йилнинг апрелида Жанна Фриске ва Дмитрий Шепелев оиласи ўғил кўрган эди.
XS
SM
MD
LG