Линклар

Путин Сочи оилмпиадасида гейлар ҳуқуқлари кафолатланишини ваъда қилди, лекин уларни педофилларга тенглаштирди


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин келаси ой Сочида бошланаётган 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларида қатнашадиган гей спортчи ва мухлисларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқлари таъминланишини яна бир бор таъкидлади. Лекин, шу билан бирга Путин якшанба куни эфирга берилган хориж телеканаллари билан интервьюси чоғида жинсий озчилик вакилларини педофилларга тенглаштириб, Россия ҳукумати ёшлар орасида “ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини” тақиқловчи қонунни ёқлашини билдирди.

Путин АҚШнинг баъзи штатларида гей муносабатларни жиноят сифатида таснифловчи қонунлар китобларда сақланиб қолаётганини қайд этиб, Қўшма Штатларнинг Россияга нисбатан танқидларини иккиюзламачилик, дея атади.

АҚШ Олий суди 2003 йилда бундай қонунларни ноконституциявий, деб топган эди.

Ўтган йилнинг июнида Россияда қабул қилинган қонун халқаро ҳамжамият танқиди остида қолган. Баъзи фаоллар Россияда гомосексуалларни таъқиб қилишга қаратилган қонунга норозилик ўлароқ, Сочи олимпиадасини бойкот қилишга чақирди.

2014 йилги Қишки Олимпия ўйинлари Сочида 7 февралдан 23 февралгача бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG