Линклар

Башар Ассад президентликда қолишга "яхши имконияти" борлигини айтмоқда


Сурия Президенти Башар Ассад.

Сурия Президенти Башар Ассад.

Сурия Президенти Башар Ассад президентлик лавозимида яна бир муддат қолишига “яхши имконияти” борлигини таъкидлаб, ҳокимиятни мухолифат билан баҳам кўриши эҳтимолини инкор қилди.

Ассад бу фикрни Франс Пресс агентлиги билан эксклюзив интервьюсида, Женевада Сурия бўйича халқаро анжуман бошланишига уч кун қолганида билдирди. Женева-2 йиғинида иштирок этишга рози бўлган Сурия мухолифати халқаро конференция натижасида Ассад ҳокимиятдан четланади, дея умид қилмоқда.

Ассад шунингдек, Швейцарияда 22 октябрь куни бошланадиган тинчлик музокаралари унинг, яъни Ассаднинг “террорга қарши уруши” масаласига қаратилиши лозимлигини таъкидлади.

Душанба куни мухолифатдаги Сурия Миллий Коалицияси БМТ Бош котиби Бан Ки Мун мазкур анжуманда қатнашиш учун Эронга юборган таклифномасини қайтариб олмаса, Женева йиғинида қатнашмаслигини билдирди.

БМТ раҳбари якшанба куни Эронни халқаро конференцияда қатнашишга таклиф қилгани ва Теҳрон расмийлари бу таклифни қабул қилиб, музокаралар кун тартибининг асосий масаласи бўлмиш Сурияда ўтиш даври ҳукуматини тузишга розилик берганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG