Линклар

Душанба куни Озодликнинг украин хизматида ишлайдиган икки ходим Киевда милиция томонидан ушланиб, калтакланди, кейин эса қўйиб юборилди.

Озодлик мухбири Дмитрий Баркар ва тасвирчи Игорь Исхаков кеча Киев марказида милиция ва намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувни ёритаётган пайтларида милиция томонидан тутиб кетилган.

Уларнинг иккаласи ҳам милиция бўлимида калтакланганини билдирмоқдалар. Ҳар иккала журналистнинг юзларида кўкарган ва тилинган жойлар бор. Исхаков бурни синдирилгани ва мияси чайқалганини айтаяпти.

Озодлик журналистлари тўқнашув трасляцияси учун ўзлари томонидан фойдаланилган видеокамера йўқолиб қолганини қайд этмоқдалар.

Киев милицияси матбуот котиби Инна Хамалий Озодликка Исхаков ва Баркар “гувоҳ сифатида” ушланганини маълум қилди.

Киевдаги тўқнашувлар якшанба куни ўн минглаб одам пойтахт марказида ўтган ҳафта президент Виктор Янукович томонидан намойишларни чеклашга оид қонун имзоланганига қарши норозилик акциясига йиғилганидан кейин юз берди.
Бу тўқнашувлар чоғида, маълумотларга кўра, 26 нафар журналист жабрланган.
XS
SM
MD
LG