Линклар

Ўзбек ва қирғиз расмийлари чегара масалаларини муҳокама қилдилар


Шу йилнинг 15 январидан 20 январигача Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг икки давлат чегаралари делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.

Учрашув чоғида ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларидаги чегара чизиғини белгилаш лойиҳаси ва тегишли картографик материаллар кўриб чиқилган.

Ўзбек дипломатлари учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтганини қайд этганлар.

Чегара масалалари бўйича навбатдаги музокара Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтиши кутилмоқда, бироқ унинг қачон бўлиши ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG