Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Сурияга оид анжуман бўйича Эронга берган таклифини қайтиб олди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия масаласи бўйича Швейцарияда ўтказилажак тинчлик музокараларида иштирок этиш юзасидан якшанба куни Эронга берган таклифини орадан бир кун ўтгач, қайтиб олди.

19 январь куни Бан Ки Мун Теҳрон Сурияда президент Башар Ассад иштирокисиз ўтиш даври ҳукумати тузилишига рози экани ҳақида кафолат берганидан кейин Эрон вакилларини мазкур халқаро анжуманга таклиф қилганини айтган.

Аммо, БМТ Бош котиби матбуот котиби Мартин Несиркига кўра, душанба куни Эроннинг БМТдаги элчиси Теҳрон Сурияда ўтиш даври тузилиши шартларига рози эмаслигини айтиш билан Бан Ки Муннинг хафсаласини пир қилган.

Бунгача АҚШ Эроннинг Сурияга оид музокараларда иштирок этишига кескин қаршилик билдирган, мухолифатдаги Сурия Миллий кенгаши эса Швейцариядаги тадбирни бойкот қилиш билан таҳдид этганди. Аммо эндиликда суриялик мухолифатчилар Ғарб қўллови билан музокараларда иштирок этажакларини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG