Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби ҳаракатини "хато" деб баҳолади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ раҳбарининг Сурия бўҳронига оид музокараларга Эронни таклиф қилиш ниятидан қайтганини "хато", деб баҳолади.

Сешанба куни Москвада ўтказган матбуот анжуманида Лавров бундай хатога йўл қўйилгани "фожеий" оқибатларга олиб келмаслигини ҳам қўшимча қилди.

"Бу ерда гап бир кунлик тадбир ҳақида бормоқда ва унга 40қа яқин давлатнинг ташқи ишлар вазирлари таклиф қилинган. Гарчи бу тадбир кўпроқ расмиятчилик учун ўтказилаётган бўлса-да, унда Эроннинг иштирок этмаётгани саволлар туғилишига сабаб бўлмаслиги мумкин эмас", деди Ташқи ишлар вазири.

19 январь куни Бан Ки Мун Теҳрон Сурияда президент Башар Ассад иштирокисиз ўтиш даври ҳукумати тузилишига рози экани ҳақида кафолат берганидан кейин Эрон вакилларини мазкур халқаро анжуманга таклиф қилганини айтган эди.

Аммо, БМТ Бош котибининг матбуот котиби Мартин Несиркига кўра, душанба куни Эроннинг БМТдаги элчиси Теҳрон Сурияда ўтиш даври ҳукумати тузилиши шартларига рози эмаслигини айтиш билан Бан Ки Мун Эронга берган таклифини қайтиб олишга қарор қилган.

Бунгача АҚШ Эроннинг Сурияга оид музокараларда иштирок этишига кескин қаршилик билдирган, мухолифатдаги Сурия Миллий кенгаши эса Швейцариядаги тадбирни бойкот қилиш билан таҳдид этганди.
XS
SM
MD
LG