Линклар

logo-print

БМТ Украина ҳукуматини намойишни чекловчи қонунни тўхтатиб туришга чақирди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллай Украина ҳукуматини норозилик намойишларини чекловчи янги қонуннинг ижросини тўхтатиб туришга чақирди.

Сешанба куни тарқатилган баёнотида Нави Пиллай янги қонунда кўзда тутилган чора-тадбирларда инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларига тўлиқ риоя қилинмаган, деб танқид қилди.

Пиллай хоним, хусусан, бу қонун фуқароларнинг фикр билдириш ва йиғилиш эркинлиги, ахборот олиш ҳамда фуқаровий жамият фаолларининг эркин ишлаш ҳуқуқини чеклаши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Шунингдек, БМТ расмийси баёнотида сўнгги бир неча кун ичида Киевдаги намойишчилар ва милиция ўртасида бўлган тўқнашувлар "ўта хавотирли" бўлиб қолаётгани айтилди.

Ўтган ҳафтада президент Янукович имзолаган қонунда рухсат берилмаган намойишлар ва кўча юришларини ўтказган фуқароларга солинадиган жарима миқдори ва қамоқ жазоси муддати сезирларли даражада оширилган.
XS
SM
MD
LG