Линклар

Human Rights Watch ташкилоти 2013 йил якунларига оид ҳисоботида АҚШ ҳукуматини электрон кузатув воситаларига оид дастури билан дунёга "хавфли ўрнак" кўрсатаётгани учун танқид қилди.

Ҳисоботда АҚШда таъсис этилган бу дастур бошқа ҳукуматлар учун Интернет цензурани ўрнатишга баҳона бўлиб қолиши мумкинлигидан хавотир билдирилди.

Ҳисоботда айтилишича, дунёдаги Интернет оқимининг асосий қисми АҚШ ҳудуди ва компаниялари орқали ҳаракатланаётгани бу давлат махсус хизматларига глобал мулоқотни қарийб тўлиқ кузатиш имконини беради.

Human Rights Watch ташкилотнинг ижрочи директори Кеннет Рот собиқ ҳарбий Эдвард Сноуден воситасида дунёга фош бўлган бу кузатув тизими инсон ҳуқуқи ва шахсий эркинлигини чеклайди ва бунга қарши президент Барак Обама кўраётган чора-тадбирлар етарли эмас, деб ҳисоблашини айтди.
XS
SM
MD
LG