Линклар

Украина Бош вазири намойишчиларга қарши куч қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди


Украина Бош вазири Микола Азаров

Украина Бош вазири Микола Азаров

Украина Бош вазири Микола Азаров агар “провокатор”лар ўз ҳаракатларини тўхтатмаса, расмийлар аксил ҳукумат намойишчиларига қарши куч қўллашини билдирди.

Сешанба куни Россиянинг "Вести 24" телеканалига берган интервюсида Азаров Киев марказидаги намойишчилар ва милиция ўртасидаги тўқнашувларга “бундай вазиятни юзага келтирган мухолифат партиялари етакчилари масъул” эканини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Бош вазир Киевда коммендантлик соати жорий этилиши ҳақидаги миш-мишлар асоссиз эканини айтди.

Ўтган икки тунда Киевда милиция ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда бир неча юз киши жароҳатланган, полицияга қарашли машиналар пачоқланган.

Сешанба куни президент Виктор Янукович билан учрашиш учун унинг маъмуриятига борган мухолифат етакчиларидан бири Виталий Кличко фақат президент вакиллари билан учраша олди.

Киевда тўқнашувлар ўтган ҳафта президент Янукович томонидан намойишларни чеклашга оид қонун имзоланганидан бери давом этмоқда. Қонун чоршанба куни кучга кириш керак.
XS
SM
MD
LG