Линклар

Швейцарияда 40қа яқин давлат вакиллари Сурия ҳукумати билан Ғарб давлатлари тарафидан дастакланган мухолифат ўртасидаги бевосита музокараларда қатнашишга тайёргарлик кўрмоқда.

БМТ ҳомийлигида чоршанба куни бошланадиган музокаралар Швейцариянинг Монтрё шаҳрида бўлиб ўтади.

Сешанба куни Сурия ҳукумати иттифоқдошлари Россия ва Эрон БМТ раҳбари Бан Ки Муннинг Сурия бўхронига оида музокараларга Эронни таклиф қилиш ниятидан қайтганини танқид этишди.

Бунгача АҚШ ва Сурия мухолифати тарафдорлари президент Башар Ассад режимига ҳарбий ва сиёсий ёрдам кўрсатаётган Эроннинг ушбу музокараларда иштирок этишига кескин қаршилик билдириб келаётган эди.

БМТ раҳбарининг бундай қарорига жавобан Эрон Швейцариядаги музокаралар муваффақиятсиз якунланиши башорат қилди.

Сурия мухолифати мамлакатда ўтиш даври ҳукуматини тузиш режасини илгари сурмоқда, бироқ Башар Ассад ҳукумати бу режага розилигини билдирмаган.
XS
SM
MD
LG