Линклар

Москвада Қуръон китобини ёқиб, метрода муҳожир йигитни таҳқирлаганлигини бўйнига олган Александр Соколовга нисбатан янги айблов қўйилди.

Дастлаб “безорилик” моддаси бўйича айбланган 23 ёшли Твер вилояти туғуни ишига энди “миллий адоватни қўзғаш” моддаси ҳам қўшилди.

Ўтган ҳафта ҳибсга олинган Александр Соколов муқаддам бир неча бор судланган, икки йилдан ортиқ қамоқда ўтириб чиққан.

Эслатамиз, январь ойи бошида Интернет сайтларида номаълум шахслар тарафидан Қуръон китоби ёқилгани ва Москва метро станцияларидан бирида муҳожир йигит таҳқирлангани акс этган видео пайдо бўлган эди.

Видеода камида икки киши Қуръоннинг рус тилига таржима қилинган нусхасини ёқиб, метрода кетаётган муҳожир йигитни “Оллоҳдан юз ўгиришга” мажбурлашган.

Полиция жиноятнинг қолган иштирокчиларини ҳам аниқлагани ва қидирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG