Линклар

Покистон расмийлари Эрондан қайтаётган шиа зиёратчиларининг автобуси портлаши натижасида камида 22 киши ҳалок бўлганини билдирди.

Портлаш сешанба куни Балужистон вилояти пойтахти Кветта шаҳри яқинидаги йўлда рўй берган. 20дан ортиқ киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Расмийларга кўра, ҳужумга учраган автобус қуролланган конвой назорати остида ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳозирча портлашга кимлар масъул экани аниқ эмас. Бироқ кузатувчилар ушбу ҳудудда сунний мазҳабидаги экстремист гуруҳлар фаол эканини айтишади.

Шиа мазҳабидаги мусулмонлар Покистонда озчиликда ташкил этади.
XS
SM
MD
LG