Линклар

Тошкентда 23-26 январ кунлари турк киноси ҳафталиги ўтказилади. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида бўладиган кино ҳафталигида Истанбулнинг ишғол этилиши ҳақидаги “Фотиҳ” филми намойиш этилади.

Шунингдек, “Визонтеле Туба”, “Қуёш ўғли” каби филмлар намойиши ҳам ҳафталик дастурига киритилган. Турк филмлари ўзбекча субтитр билан намоиш этилиши айтилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон телевидениесида турк сериаллари намоишига чеклов мавжудлиги айтилади.

Ўзбекистонлик томошабинлар "Муҳташам юз йил" сериалини рус каналлари орқали томоша қилаётганликларини айтишади.
XS
SM
MD
LG