Линклар

Киевда полиция ва намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда икки одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Бугун эрталаб Киевнинг Грушевский кўчасида ўқотар қуролдан яраланган икки ўспирин ҳалок бўлди.

Ўқ ким тарафидан отилгани маълум эмас. Мухолифат намойишчилар ўлимига ҳукумат кучлари масъул эканини айтмоқда.

Бундан аввал Евромайдон штаби 22 ёшли фаолнинг ўлими ҳақида хабар қилган эди.

Ҳозирда Киев марказида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Ўтган тунда полиция намойишчиларга қарата кўзни ёшлантирувчи газ ва қаттиқ совуққа қарамай сув пуркагичларни қўллади.

Намойишчилар полиция кучларига қарата тош ва ичига ёндирадиган суюқликлар солинган бутилка идишларни ирғитди.

Киевда 19 январдан буён давом этаётган тўқнашувлардан 200дан ошиқ одам жабр кўрди. Яраланганлар орасида ўттиздан ортиқ журналист ҳам бор.
XS
SM
MD
LG