Линклар

logo-print

Россияда милиция ходимига пора бермоқчи бўлган ўзбекистонлик жазоланди


Россиянинг Кемерово шаҳридаги маҳкама Ўзбекистон фуқаросини милиция ходимига пора беришга уринганликда айбли деб топди.

Тергов ҳулосасига кўра, ўтган йил ноябр ойида Кузбасс транспорт милицияси ходимлари икки ўзбек фуқаросини маст холда қўлга олган.

Жазодан қутилиш учун ўзбекистонликларнинг бири милиция ходимига 2000 рубл пора таклиф этган.

Кемерово суди судининг қарори билан ўзбекистонликка 60 минг рубл (1774 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланди.

Россияда меҳнат қилаётган ўзбек мухожирлари милиция ходимларининг таъмагирлигидан шикоят қилиб келишади.
XS
SM
MD
LG