Линклар

Латвия парламенти илк бор бош вазирликка 62 ёшли аёл киши Лаймдота Страуюмани номзодини тасдиқлади.

Иқтисодчи Страуюма ўтган йили бош вазирликдан истеъфо берган Валдис Домбровскис ўрнини эгалламоқда.

Ўтган йил ноябр ойида Домбровскис Ригада савдо марказида рўй берган фожеа ортидан ўз ҳукумати истеъфога чиқишини билдирган эди.

21 ноябр куни Латвия пойтахтидаги “Максима” савдо марказининг томи қулагани оқибатида 54 одам ҳалок бўлди.

Шу йилнинг октябр ойида Латвияда парламент сайлови ўтказилади.
XS
SM
MD
LG