Линклар

logo-print
Украина президенти Виктор Янукович мамлакат мухолифати лидерлари билан учрашмоқда.

Музокараларда мухолифат тарафидан Арсений Яценюк, Виталий Кличколар қатнашмоқда.

Айни пайтда Украина полициясининг “Беркут” махсус кучлари намойишчилар баррикадалар тиккан Киевнинг Грушевский кўчасидаги майдонни ўраб олган.

Шаҳар кўчаларида бронетраспортёрлар пайдо бўлган. Киевда бугун эрталаб полиция ва намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда уч одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Украина Бош вазири Микола Азаров агар “провокатор”лар ўз ҳаракатларини тўхтатмаса, расмийлар аксил ҳукумат намойишчиларига қарши куч қўллашини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG