Линклар

Украина ҳукумати полицияга сув пуркагичларни қўллашга рухсат берди


Украина ҳукумати полиция ходимларига жамоатчилик тартибини таъминлаш учун қаттиқ совуққа қарамай сув пуркагичларни қўллашга рухсат берди. Ҳозир Киевда -10 даража совуқ.

Хабарларга кўра, бугун эрталаб полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган.

Тўқнашувларда камида уч одам ўқ отар қуролдан яраланиб, ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Ҳалок бўлганларнинг бири украиналик этник арман, яна бири беларус фуқароси экани айтилмоқда.

Ўқ отар қуролдан отилган ўқдан яраланиб ҳалок бўлган яна бир намойишчининг шахси маълум эмас.

Киевда полиция кучлари ва намойишчилар ўртасидаги қонли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда Украина президенти Виктор Янукович мамлакат мухолифати лидерлари билан учрашмоқда.

Музокараларда мухолифат тарафидан Арсений Яценюк, Виталий Кличко, Олег Тягнибоклар қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG