Линклар

Швецарияда Сурия юзасидан музокаралар бошланди


БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий (чапда) ва БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Сурия бўйича музокараларнинг очилишида.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий (чапда) ва БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Сурия бўйича музокараларнинг очилишида.

Швецариянинг Монтрё шаҳрида 22 январь куни Сурия ҳукумати ва Сурия мўътадил мухолифатининг учрашувлари бошланди.

Анжуманни БМТ Бош котиби Бан Ги Мун очиб берди. У ўз чиқишида мазкур учрашув Суриядаги зўравонликларни тўхтатилиши учун имкониятлар яратиши ҳақида гапирди.

Монтрёдаги учрашув жаҳон матбуотида “Женева-2” деган ном билан машхурдир. Монтрё учрашувида биринчи марта ғарб давлатлари томонидан қўлланаётган Сурия мухолифати иштирок этмоқда.

Сурия муаммоси муҳокама қилинаётган анжуманда қирққа яқин давлатлар вакиллари, жумладан, Россия ва АҚШ ҳам иштирок этмоқда. Ҳафта якунида музокаралар Женевада давом этиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG