Линклар

logo-print

Қозоғистонда Россия ракетаси учирилишига қарши бўлган мухолифатчи қўлга олинди


"Протон" ракетаси

"Протон" ракетаси

Қозоғистон полицияси Россиянинг “Протон” ракетасини қозоқ заминидан учирилишига қарши чиқаётган Рахат Икибаевни Остонадаги Қозоғистон коинот агентлиги биноси олдида қўлга олди.

Чоршанба куни Қозоғистон мухолифатидаги Миллий социал-демократик партияси ҳам Остона расмийларини Бойқўнғир космодромидан ракета учирилишини тўхтатишга чақирган баёнот тарқатган эди.

Ўтган йил ёзида Бойқўнғир космодромидан учирилган “Протон” ракетасида авария содир бўлиб, ракета ёқилғисидан заҳарли булут пайдо бўлган эди.

Қозоқ ҳукумати ўтган йилнинг ноябрида келтирилган зарарни қоплаш учун Россиядан 90 миллион доллар товон пули талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG