Линклар

logo-print
Киев расмийлари чоршанба куни полиция билан тўқнашувларда 5 киши ўлгани тўғрисидаги хабарни тасдиқламади. Украина ҳукумати тўқнашувларда 3 киши ўлганини расман билдирди.

Чорашанба куни кечқурун Киевда оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда гумонланиб 75 киши қўлга олинди. Уларнинг 18 нафари суд ҳукми билан ҳибс қилинди.

Кеча Киев яқинидаги Борисполь ўрмонидан топилган мухолифат фаоллари Юрий Вербийцкий ва Игорь Луценконинг жасадини қариндошлари танигани хабар қилинди. Ҳар икки фаол ўрмонда қийноқларга солиниб ўлдирилгани маълум қилинган эди.

22 январь куни президент Виктор Янукович билан ўтган музокаралардан сўнг “Батькившина” депутатлар фракцуияси лидери Арсений Яценюк давлат раҳбари 24 соат ичида норозиларнинг талабларини бажариб, зўравонликларга нуқта қўйиши шартлигини билдирди.

Киевда 19 январдан буён давом этаётган полиция ва евроинтеграция тарафдорлари тўқнашувларида 200дан ошиқ одам жабр кўрди. Яраланганлар орасида ўттиздан ортиқ журналист ҳам бор.
XS
SM
MD
LG