Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:40

Ўш шаҳар судида 2010 йил воқеаларида айбланган 7 ўзбекка ҳукм ўқилди


Ўш воқеасида айбланиб судланган этник ўзбекларнинг кўпчилиги умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Ўш воқеасида айбланиб судланган этник ўзбекларнинг кўпчилиги умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўш шаҳар суди 22 январда 2010 йил июнь воқеаларида одам ўлдирганликда айбланиб уч йилдан бери судланаётган этник ўзбек Дилмурод Ҳайдаровни қотиллик айблови бўйича оқлади, аммо бошқа айбловларни асосли деб топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.

22 январь куни Ўш шаҳар судидда 7 киши га нисбатан суд жараёни бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси 2010 йилги июнь воқеаларида айбланаётган этник ўзбеклардир.

Дилмурод Ҳайдаров уч йил олдин июнь воқеалари кунлари қотилликда айбланиб қўлга олинган эди. Бироқ уч йил ичда бир қатор суд инстанцияларида ўтган жараёнларда мазкур судланувчига нисбатан илгари сурилган қотиллик айблови исботини топмаган. Агар бу айблов исботланганида Дилмурод Ҳайдаров умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди.

Ўш шаҳар суди Дилмурод Ҳайдаровни қоттилик айблови бўйича оқлади. Лекин бошқа айбловлар бўйича айбдор деб топиб 7 йилга ҳукм қилди.
Қолган айбланувчилар- Ғани Содиқжонов 8 йилга, Ҳайрулло Соипов 8 йилга, Шукрулло Қўчқоров 6 йилга, Донитёр Қодиров 6 йилга, Баҳодир Собиров 6 йилга қамалгани хабар қилинди.

Суд жараёнини кузатиб борган ўшлик ҳуқуқ фаоли Равшан Гапировнинг билидиришича, барча судланувчилар 2010 йилдан бери қамоқда ўтирибди. Қонун бўйича судгача қамоқда ўтказилган ҳар бир кун 2 кунга ҳисобланади. Шу жиҳатдан қаралганда, ҳукм қилинганлар ўзларига белгиланган муддатни ўтаб бўлган ва жабрланувчи томон апелляция аризасини ёзмаса, 10 кун ичида озод қилинишилари керак, деб ҳисоблайди Равшан Гапиров.

2010 йилдан бери Ўш тергов изоляторида сақланаётган Дилмурод Ҳайдаровнинг Озодлик радиосига берган суҳбати чоғида қийноқларга солингани ҳақида гапириб берганди.

-Нима янги чиққан бўлса, ҳаммаси бошимдан ўтди. Дубинкаларнинг ҳар хилини, электрошокларни кўрдим. Игналарни тирноққа тиқади, товонимизга уради. Ёғоч дубинка - “каталка” деб қўяди, шу билан белимга урган. “Пятдесятка-рейка” дея атайдиган узун рейка билан ургани учун ҳозир белимни турганда-ётганда кўтара олмай қолганман. Бунинг оқибатида беш марта санчастда қон сийиб ётдим. Тўғриси, бу қийноқларга одам чидаса бўлар экан. Аммо таҳқирлаб, қийнагани жуда ёмон экан. Дубинкани кўрсатиб, “ҳозир орқангга тиқаман” дегани бу биз учун чидаб бўлмайдиган нарса. Эркаклик номусим учун бу қийноқ жуда қийин бўлди. Деворга тақаб туриб, почкамизга роса урганда эса калима келтиришга мажбур бўлдим,- деган эди Дилмурод Ҳайдаров.

У ҳақдаги маълумот Amnesty International халқаро ташкилотининг 2012 йил июн ойида эълон қилинган “Қирғизистон: Бурчга бепарволик” деб номланган ҳисоботида ҳам берилган.

“Дилмурод Хайдаров ва унинг адвокати Ўш шаҳри ва Ўш вилояти прокуратураси, шунингдек, Бош прокурорга бир неча маротаба у қийноққа солинганлиги тўғрисида шикоят билан мурожаат этганлар, аммо шу кунга қадар мазкур даъволарни текширишда хеч қандай чора кўрилгани йўқ. Бунинг ўрнига унинг иши беш маротаба унга қарши далиллар камлиги сабабли турли хил инстанцияларга ва хаттоки Олий Судгача қайта кўриб чиқилиши учун оширилган.Бир неча гувохлар Дилмурод Хайдаров зўравонлик эмас балки маҳалладаги қирғиз аҳолини ҳимоя қилганлигини айтиб кўрсатма берганлар, аммо уларнинг кўрсатмалари инобатга олинмаган. У ҳамон суд олди ҳибсхонасида сақланиб келмоқда”, дейилади Amnesty International ҳисоботида.
XS
SM
MD
LG