Линклар

Россия Олий суди Платон Лебедевни озодликка чиқариш ҳақида қарор қилди


Платон Лебедев.

Платон Лебедев.

Россия Олий суди Платон Лебедевни озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Собиқ нефть магнати Михаил Ходорковскийнинг собиқ бизнес ҳамкори Лебедев устидан чиқарилган иккита ҳукумни кўриб чиққан олий суд ўз қарорини пайшанба куни эълон қилди.

Қарорда Лебедевнинг қамоқ муддати у ҳозиргача ўтаган муддатга қисқартирилиши лозим дейилади. Лебедевнинг қамоқ муддати май ойида тугаши керак эди. 2003 йилда қамоққа олинган Лебедевнинг пайшанба ёки жума куни қўйиб юборилиши кутилмоқда.

Унинг бизнес ҳамкори Ходорковский ўтган ойда Россия Президенти Владимир Путин тарафидан авф этилган эди. Уларнинг иккаласи ўн йилдан ортиқ вақтни қамоқда ўтказди.

Олий суд қуйи инстанциянинг Лебедев ва Ходорковский 17 миллиард рубль (521 миллион АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаши лозимлигига оид қарорини ўзгартирмади. Солиқдан бўйин товлаганлик айби билан солинган жарима ҳозирда Германияда муҳожиратда яшаётган Ходорковскийнинг Россияга қайтишига асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG