Линклар

Руҳоний: Эрон ядровий қурол ясашдан манфаатдор эмас


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Швейцариянинг Давос курортида ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида қилган чиқишида асосан ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари ҳақида гапирди.

Пайшанба кунги нутқи давомида Руҳоний ҳеч бир давлат якка ўзи яшай олмаслиги ва Эрон халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик ҳамда барча мамлакатлар, жумладан Қўшма Штатлар билан алоқаларни яхшилашга тайёрлигини таъкидлади.

У шунингдек, Суриядаги бўҳронни йирик ҳалокат дея атаб, муаммонинг энг тўғри ечими Сурияда “эркин ва адолатли” сайлов ўтказишдир, дея таъкидлади.

Руҳоний энергия хавфсизлиги халқаро хавфсизликнинг асосий омили эканини қайд этиб, ўз мамлакатинин географик жойлашуви ва заҳиралар жиҳатидан бу мақсадни амалга оширишидаги потенциалини урғулади.

Эрон аллақачон нефть ва газга доир янги келишувларга асос яратаётгани ва шу йилнинг охирига қадар уларни имзолашга тайёр бўлишини таъкидлади у. Эрон, дея таъкидлади Руҳоний, ядровий қурол ясашдан манфаатдор эмас.
XS
SM
MD
LG