Линклар

logo-print

Халқаро элчилар Сурия бўхрони иштирокчилари билан алоҳида учрашувлар ўтказди


Халқаро элчилар тинчлик музокаралари учун умумий асослар топиш мақсадида Сурия бўхронида бир-бирига қарши курашаётган томонлар билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Харбарлга кўра, БМТ ва Араб лигаси элчиси Лахдар Браҳимий пайшанба куни Швецариянинг Женева шаҳрида Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари билан алоҳида учрашган.

Айни дамда ушбу учрашувлар тафсилотлари матбуотга очиқланмади.

Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари жума куни юзма-юз учрашувлар ўтказиши кутилмоқда. Томонлар музокараларнинг илк кунида тубдан фарқ қилувчи позицияларга эга эканини намойиш қилишган эди.

Мухолифат ва унинг тарафдорлари, жумладан, Ғарб давлатлари, Араб мамлакатлари ва Туркия Сурияда ўтиш даври ҳукуматини тузишга замин яратилиши учун президент Башар Ассад истеъфо бериши кераклигини таъкидлаб келишмоқда.

Сурия ҳукумат мухолифатнинг бундай талабига рози эмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG