Линклар

logo-print
Покистоннинг шиа озчилиги вакиллари ҳукуматдан мамлакатдаги шиа мусулмонларини нишонга олаётган жангариларни йўқ қилишни талаб қилиб, бир нечта шаҳарда намойишларга чиқишди.

Эслатамиз, сешанба куни Покистоннинг Балужистон вилоятида Эрондан қайтаётган шиа зиёратчиларининг автобуси портлатилиши натижасида 24 киши ҳалок бўлган эди.

Портлаш қурбонлари қариндошлари ҳукумат ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олган Лашкари Жангми жангарилар гуруҳи каби экстремистларга қарши чора қўлламагунича ўлганлар кўмилмаслигини айтишмоқда.

Шиа мусулмонлари намойишлари чоршанба ва пайшаба кунлари Покистоннинг Кветта, Лаҳор, Мултан ва Равалпинди шаҳарларида бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG