Линклар

logo-print
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Давосда ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида қилган чиқишида жаҳон давлатларини Эроннинг ядровий дастури бўйича қилган иддаоларига ишонмасликка чақирди.

Ушбу форумда пайшанба куни чиқиш қилган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний унинг мамлакати ядровий қурол ясашдан манфаатдор эмалисилигини таъкидлаган эди.

Руҳонийга кўра, Эрон ўз иқтисодини ривожлантириш учун яқинда имзоланган келишувга асосан ядровий дастурини чеклашга тайёр.

Исроил Бош вазири ўз нутқида Эрон халқаро санкцияларни юмшатиш ниятида ядровий дастури бўйича доим қуруқ ваъдаларни бериб келганини айтди.

Нетаняҳу “кўплаб” Араб давлатлари Исроил каби Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш уринишларидан хавотирда эканини билдирди.

Теҳрон ядровий дастури фақатгина тинч мақсадларни кўзлашини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG