Линклар

Санжар Турсунов Украинанинг "Ворскла" клубига ўтиши мумкин


Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов

Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси Санжар Турсунов Украининг “Ворскла” жамоасига ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Sportbox.ru нашри хабар берди. Хабарга кўра, ўзбекистонлик футболчи айни дамда Украина клубининг Туркиядаги йиғинида иштирок этмоқда.

1955 йилда ташкил топган “Ворскла” футбол клуби Украина Премер-лигасининг кузги даврасидан кейин 8-ўринни эгаллаб турибди. 2012/2013 йилги мавсумни жамоа 12 ўринда якунлаган.

27 ёшли ярим ҳимоячи Санжар Турсунов 2013 йилнинг ёзидан бери Россия 1-дивизиони иштирокчиси "Газовик" клубида фаолият юритиб келмоқда. Шу кунгача у “Газовик” сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Футболчи бундан олдин Тошкентнинг "Локомотив", Россиянинг "Волга" ва "Алания" клубларида фаолият юритган.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов 2012 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG