Линклар

logo-print
Киевда намойишчилар Украина қишлоқ хўжалик сиёсати вазирлиги биносини эгаллади. Мустақиллик майдони яқинида жойлашган Крешатике кўчасидаги ушбу бино намойишчиларнинг исиниб олишлари учун ишлатилиши айтилаяпти.

Gazeta.ua ёзишича, намойишчилар бинонинг деразаларини синдириб, ичкарига киришган. Ҳозирда намойишчилар вазирлик ишчи-хизматчиларини бино ичкарисига киритмаяпти.

Декабрь ойининг охирида намойишчилар Киевдаги шаҳар мерияси ва касаба уюшмалари уйини ишғол қилишган эди.
XS
SM
MD
LG