Линклар

Бугун Миср пойтахти Қоҳирада содир бўлган учта портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди.

Дастлаб Қоҳира шаҳар полиция бошқармаси биносининг олдида автомобилга ўрнатилган бомба портлаши натижасида 4 киши ўлган, ўнлаб одам жароҳатланган.

Иккинчи портлаш шаҳардаги метро станцияларидан бирининг яқинида содир бўлган. Ушбу портлаш туфайли камида бири киши қурбон бўлган, 15 киши жароҳатланган.

Яна бир бомба Қоҳира яқинидаги Гизе шаҳрида жойлашган полиция участкасида содир бўлган. Ушбу ҳужум натижасида қурбонлар бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ.

France-Presse агентлиги хабарига кўра, полиция бошқармаси яқинидаги биринчи портлаш учун масъулиятни "Ал Қоида"га алоқадор "Ансар Бейт ал Маглис" исломий радикал гуруҳи ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG